1

638,3 млн сўмни талон-торож қилган Ангрен шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг собиқ раҳбари қўлга олинди

ЖИНОЯТ 26.01.2021, 23:45
638,3 млн сўмни талон-торож қилган Ангрен шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг собиқ раҳбари қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Ангрен шаҳар ободонлаштириш бошқармаси собиқ раҳбари А.И., «A.С.» МЧЖ раҳбари Х.И., «J.T.» МЧЖ раҳбари Ж.А. ва бошқалар 2019 йилда шаҳарда амалга оширилган ободонлаштириш ишларида сметада назарда тутилган ишларнинг тўлиқ бажарилмаганлиги натижасида,бюджетдан ажратилган 638,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Даракчи нашрига маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан А.И. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми ва 207-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1