Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «М.Г.» МЧЖ раҳбари М.М. жамиятга қарашли иссиқхонанинг табиий газ қувури 2020 йилнинг октябрь ойида газ таъминоти корхонаси ходимлари томонидан тузилган далолатномага асосан тамғаланган бўлсада, тамғани бузиб, ўзбошимчалик билан газ қувурига ноқонуний уланиб, табиий газдан фойдаланганликлари натижасида газ таъминоти корхонасига 1 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Худди шундай, Департаментнинг Ромитан туман бўлими томонидан ИИБ
ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.М. “М.” фермер хўжалигига қарашли дала шийпонида оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил қилиб, юқори босимли газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, оҳак ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келганлиги оқибатида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ манфаатларига 1,7 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Ҳисоб китобларга кўра, ноқонуний равишда фойдаланилган табиий газ куз- қиш мавсумида ҳудуддаги 110 тадан 200 тагача хонадонни узлуксиз газ билан таъминлашга етиши маълум бўлган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 1852-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






