1

Истанбулни кашф этиш қаердан бошланади? (фотосаёҳат)

ЖАМИЯТ 27.01.2021, 01:45
Теглар: Фото, Туркия, Истамбул, Галата
Истанбулни кашф этиш қаердан бошланади? (фотосаёҳат)

Аввал хабар берганимиздек, Туркия маданият ва туризм вазирлиги томонидан ўзбекистонлик журналист ва блогерлар учун Истанбул, Анталия ва Кападокия шаҳарларига навбатдаги саёҳат уюштирилди. Айни пайтда ўзбекистонлик ОАВ ходимлари, хусусан, "darakchi.uz" журналисти ҳам афсанавий Истанбул шаҳрида бўлиб турибди. Бизнинг навбатдаги манзилимиз Галата минораси бўлди.

Истанбулни кашф этиш Галата минораси баландлигидан қарашдан бошланади

Шаҳарнинг тарихий масканларидан бири —  Галата минораси Истанбулнинг Европа қисмида жойлашган баланд бино. У шаҳарнинг энг муҳим рамзларидан биридир. Миноранинг баландлиги 67 метрни, диаметри 9 метрни ташкил этади. У денгиз сатҳидан 140 метр баландликда жойлашган. Бу дегани, минора Истанбулнинг исталган нуқтасидан кўриниб туради.

Тарихга кўра...

Маълумотларга кўра, 1348-49 йилларда генуяликлар тоғнинг тепасида минора қурадилар ва у мана шу кунгача сақланиб келган. Кейинчалик Константинопол даврида бу минора "Исо Масиҳ минораси" деб аталган. Минора ўзининг ҳозирги Галата номини Усмонли империяси даврида олган. Маълумотларга кўра, минора аввал бундан ҳам баланд бўлган, Султон Мехмет гумбазни олиб ташлагач, минора баландлиги 6,8 метрга қисқарган. Султон Мурод III даврида минорадан расадхона сифатида фойдаланилган. Шунингдек, маълум муддат у махсус кузатув жойи ҳам ҳисобланган. 1791 йилда минора реконстукция қилинган ва 1875 йилда замонавий кўринишга эга бўлган. 1960 йилларда эса минорада конус шаклидаги гумбаз қайта тикланган. Кейинчалик унга лифт ҳам ўрнатилган.

Ҳозирда ушбу минорада Туркия маданият ва туризм вазирлиги томонидан музей ташкил этилган. 

Музейни томоша қилиш бир олам таассурот бўлса, миноранинг очиқ балконига чиқиб, бутун Истанбулни кўриш алоҳида ҳайратланарли. Бу ерда сиз ўз ҳисларингизни беркита олмайсиз. Бир сўз билан айтганда — бутун олам кафтдек намоён.

Биз эса Истанбулдаги энг диққатга сазовор масканлар ва қадимий обидалар бўйлаб саёҳатимизни давом эттирамиз. 

Фарида Эгамбердиева, Туркия-Истанбул

Шарҳлар

Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Туркияда мухолифат Эрдўғоннинг партиясини мағлуб этди

01.04.2024, 09:13

Аввал хабар қилганимиздек, якшанба куни Туркияда маҳаллий ҳокимиятларга сайловлар бўлиб ўтди. Баённомаларнинг 93 фоиз санаб чиқилганда, Республика халқ партияси 37,4 фоиз, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт...
Озарбайжон, Туркия ва Грузия ҳамкорлиги бўйича Боку декларацияси имзоланди

18.03.2024, 10:30

Озарбайжон, Туркия ва Грузия ташқи ишлар вазирларининг учрашуви якунлари бўйича Боку декларацияси имзоланди.Бу ҳақда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов Туркия ва Грузия ташқи ишлар...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1