Бугун, 27 январда кундуз куни Ўзбекистонда об-ҳаво илиқ бўлади, деб хабар бермоқда "Ўзгидромет".
Ҳаво кам булутли, ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқий йўналишда эсади. Ҳаво 7-12 даража илиқ бўлади.
Пойтахтда ҳаво қуёшли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-9 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 2-7 даражагача кўтарилади.






