АсосийDunyo

Ҳиндистонлик аёл ўз дафн маросимида яна ҳаётга қайтди

'Ҳиндистонлик аёл ўз дафн маросимида яна ҳаётга қайтди'ning rasmi

Ҳодиса 17 январь куни содир бўлган. 

Ясмин Бану исмли ҳинд аёли ўз уйида ҳушидан кетади. Унинг акаси синглисини шифохонага олиб боради. У ерда шифокорлар аёлга фавқулодда операция кераклигини айтади. Шу билан бирга, шифокор Ясминни касалхонада даволашдан бош тортади. 

Эртаси куни аёл бошқа клиникага кўчирилади. Унинг акаси шифохонага 130 минг рупияни синглисини даволаш учун аванс тўлайди. Аммо операция бошланишидан олдин шифохона вакиллари беморнинг мия ўлимига учраганини айтишади.

Кейин йигит дафн маросимига тайёргарлик кўриш учун синглисининг жасадини қабристонга олиб боради. Дафн маросимидан бир неча дақиқа олдин жасад яна нафас олишни бошлайди. Шундан сўнг, аёлга сув берилади ва уни махсус шифохонага олиб боришади.

Соғлиқни сақлаш ходимининг сўзларига кўра, шифохонадаги ҳужжатларда аёлнинг ўлганлиги қайд этилмаган.  

"Ўйлайманки, тушунмовчилик юз берди. Шифокорлар, эҳтимол, оиласига, беморда мия ўлими ҳолати қайд этилгани учун уни уйига олиб кетишни айтишган. Чунки бундай ҳолатда улар бемор учун фойдали ҳеч нарса қила олмайдилар. Оиласи эса аёлни ўлик, деб ўйлаган ва уни қабристонга олиб боришган. Бемор ҳозир даволанмоқда", - дейди шифокор.

    Бошқа янгиликлар