1

Наманганда ўғрини темир панжара ҳам, сейф ҳам тўхтатиб қололмади

ЖИНОЯТ 27.01.2021, 17:21
Наманганда ўғрини темир панжара ҳам, сейф ҳам тўхтатиб қололмади

Наманган вилоятида 2021 йилнинг 13 январь куни соат 09:00 дан  13:00 га қадар бўлган вақт оралиғида  Янгиқўрғон тумани, “Зарбдор” МФЙ, Фаровон кўчасида истиқомат қилувчи Бахтиёр И., нинг хонадонида ўғирлик содир этилган.

Ноъмаълум шахс уйнинг деразасидаги темир панжарани бузиб, ойнасини синдириб, ушбу хонадонда бўлган темир қутини (сейф) бузиб, ичидаги 1.250 АҚШ доллари, 6.000 Россия рубли ва 3.000 Қирғиз сўмини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “Г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган дастлабки тергов ва тезкор тадбир давомида мазкур жиноятни Янгиқўрғон тумани, “Зарбдор” МФЙ., да истиқомат қилувчи Ортиқмирза Х. содир этганлиги аниқланган.

Жиноят иши доирасида Ортиқмирза Х., сўроқ қилинганида, у уз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ўғирланган пулларга 1 дона “Artel” русумли телевизор, 1 дона “Samsung” русумли телефон маиший техникалар сотиб олганлигини маълум қилган. Бундан ташқари Ортиқмирза Х.,дан 200 АҚШ доллари холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1