1

Ғиждувонда наркотик савдоси билан шуғулланадиган тўданинг фаолияти фош этилди

ЖИНОЯТ 27.01.2021, 18:10
Ғиждувонда наркотик савдоси билан шуғулланадиган тўданинг фаолияти фош этилди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан Ғиждувон туманида олиб борилган тезкор тадбирларидан бирида жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.

Жорий йилнинг 16 январь куни соат 16:30 ларда Ғиждувон тумани Лабирўт маҳалласи Маҳалламерон қишлоғи ҳудудида Ромитан тумани Муғонча маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган Н.С., таниши Ҳ.Ҳ. га бир дона «СIРНИКИ БЕЗПЕЧНI» ёзувли гугурт қутига қадоқланган ҳолдаги, «Марихуана» гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда 700.000 сўм эвазига сотаётган вақтида қўлга олинди.

Тезкор тадбир жараёнида Н.С.нинг автомашинаси ва кийимлари кўздан кечирилганда, унинг  ёнидан 1 дона 1000 сўмлик купюрадаги пул ва 1 дона ялтироқ қоғозга ўралган гиёҳвандлик моддаси топилиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган ушбу гиёҳвандлик моддалари ўлчанганда вилоят ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра соф вазни 2,76 граммни ташкил қилди.

Н.С. билан олиб борилган қўшимча тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, ундан ҳужжатлаштириб олинган гиёҳвандлик моддаларини Ғиждувон тумани Сармижон маҳалласида яшовчи 1971 йилда туғилган А.Х. исмли танишидан сотиб олганлигини билдирди.

Н.С.нинг кўрсатмалари юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида туман ҳудудидан ўтувчи М-37 йўли ёқасида қўлга олинган А.Х.нинг ёнидан ҳам 1 дона гугурт қутига солинган 2,76 граммга тенг “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди ва давом эттирилган тезкор тадбир давомида унинг яшаш уйида ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида 7 дона гугурт қутига солиб қадоқланган худди шу турдаги соф вазни 20.93 грамм гиёҳвандлик моддаси холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.

Буни қарангки, А.Х. ҳам ўзидан ҳужжатлаштириб олинган ва тезкор тадбир давомида гумон қилинувчилардан олинган гиёҳвандлик моддаларини Вобкент тумани Бозоржўй маҳалласида яшовчи 1963 йилда туғилган таниши Р.Х.дан 4.500.000 сўмга сотиб олганлигини билдирди.

Р.Х. билан тезкор тадбирни давом эттириш жараёнида у мазкур гиёҳвандлик моддаларини Вобкент туманининг Чангарон маҳалласида яшовчи 1961 йилда туғилган З.П. дан 3.500.000 сўмга сотиб олганлиги аниқланди.

З.П. ни қўлга олиш бўйича кечиктириб бўлмас тезкор ва тергов ҳаракатлари олиб борилиб, М-37 йўли ёқасида қўлга олинганида, ёнидан яна 2 дона гугурт қутига солинган соф вазни 8.17 граммга тенг бўлган  марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Шундан сўнг қилни қирқ ёрадиган тезкор ходимлар томонидан З.П.нинг Вобкент тумани Чангарон маҳалласидаги яшаш уйида тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилди. Тинтув жараёнида унинг хонадонидан 3 дона қора рангли полиэтилен пакетга солинган соф вазни 139,56 граммга тенг бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини келгусида сотиб, мўмай даромад қилишни кўзлаган ҳолда яширинча сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатларнинг барчаси тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб, Ғиждувон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ҳолда гумон қилинувчилар Н.С., А.Х., Р.Х., ва З.П. ларга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1