Бугун, 27 январь куни ер усти ҳалқа йўлининг "Бекат-2" метро станциясининг олд томонидан олинган, таъмирнинг бузилгани акс этган фотосурат ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Ҳолат юзасидан "Toshkent metropoliteni" изоҳ берди.
Маълум қилинишича, "Бекат-2" станцияси атрофидаги дренаж тизимини такомиллаштириш бўйича ишлар амалга оширилаётган пайтда, деворнинг бир қисмига махсус техника томонидан бироз тегиб кетганлиги боис девор қопламаси шикастланган.
"Тошкент метрополитени" УК ходимлари томонидан таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилди. Ушбу ишларни бажариш учун шикаст етказилган жойдаги деформация бўлган мармар қисмларини (1,5 м2) алмаштириш учун олиб ташланди.
Тарқалиб кетган фотосурат айнан таъмирлаш ишлари олиб борилаётган пайтда олинган. Ушбу девор қисми тўлиқ тикланди.






