1

Бухоро вилоятида 1 кг.ан зиёд “опий” гиёҳвандлик моддасини сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 28.01.2021, 09:02
Бухоро вилоятида 1 кг.ан зиёд “опий” гиёҳвандлик моддасини сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

2021 йил 26 январь куни соат 15:00 ларда Навоий вилояти Қизилтепа тумани ва Бухоро вилояти Ғиждувон туманларида, ДХХ Навоий вилояти бошқармаси ва Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан  “Назорат остида олиш” тезкор-қидирув тадбири ўтказилди.  Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабар бермоқда. 

Унда, тадбирга жалб қилинган “Шартли харидорлар”га Бухоро вилояти Қоракўл тумани “Истиқлол” МФЙда яшовчи, 1962 й.т. фуқаро И.А. ўзининг жияни ва танишлари билан Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, “Истиқлол” МФЙда яшовчи, 1980 й.т. фуқаро А.Ғ., Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, “Дарғали” МФЙда яшовчи, 1993 й.т. фуқаро Э.О. ҳамда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, “Истиқлол” МФЙда яшовчи, 1991 й.т. фуқаро А.И. билан бирга оғирлиги 1 кг. 135 грамм бўлган “опий” гиёҳвандлик моддасини 25.000 АҚШ долларига сотган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 273-моддаси 5-қисми жиноят иши қўзғатилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1