2021 йил 27 январь куни Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБ бошлиғи номига “Қашқадарё кўмир таъминот” МЧЖ Қамаши кўмир омбори ходими билдирги билан мурожаат қилиб, унда, аҳоли учун ажратилган арзонлаштирилган кўмир маҳсулотини Қамаши темир йўл бекати ҳамда кўмир омбори ишчи ходимлари томонидан талон-тарож қилиниб келаётганлиги айтилган. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар бермоқда.
Ушбу хатга асосан 2021 йил 27 январь куни Транспортда ХТБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган “Назорат остида олиш” тезкор тадбирида шартли харидор сифатида иштирок этган тезкор ходим Р.С.га Қамаши кўмир омборида ишловчи 1991 й.т., Қамаши тумани А.Навоий кучасида яшовчи М.О. 3 тонна кўмир маҳсулотини ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ўз манфаатларини кўзлаб тадбирга жалб қилинган юк автомашинасига ортиб, жами 1.000.000 сўм пулларни ўзлаштириб, талон-торож қилаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган ва ҳужжатлаштирилган.






