1

3 йил алимент тўламаган 55 ёшли отага қамоқ жазоси тайинланди

ЖИНОЯТ 28.01.2021, 17:25
3 йил алимент тўламаган 55 ёшли отага қамоқ жазоси тайинланди

 Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 25.05.2013 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор 1964 йилда туғилган А.Муминовдан Ш.Хафизова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди учун иш ҳақи            ва бошқа даромадининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати мавжуд.

Бироқ, қарздор А.Муминов алимент тўлашни пайсалга солиб умумий ҳисобда 3 йилдан буён фарзанди учун 18 млн. 440 минг 584 сўм алимент пулини тўламасдан келган.

Ҳаттоки, Марғилон шаҳар маъмурий судининг 28.01.2020 йилдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддаси 1-қисми билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққандан кейин ҳам         қўшимча ҳисобланган 4 млн. 808 минг 584 сўм алиментни ҳам тўлашдан  бўйин товлаган.

Шунга кўра, қарздор А.Муминовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судида кўриб чиқилиб, унга нисбатан 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.  

 Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан Ш.Хафизова фойдасига тўланмаган 18 млн. 440 минг 584 сўм алимент қарзи ва келгусидаги алимент тўловлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1