АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 1 февралдан кимё ва биология фанлари бўйича сертификат олиш учун тест синовлари бошланади

'Ўзбекистонда 1 февралдан кимё ва биология фанлари бўйича сертификат олиш учун тест синовлари бошланади'ning rasmi

 Бу ҳақда Давлат тест маркази директори Мажид Каримов ЎзА мухбири билан суҳбатда маълум қилди. 

 

 Мажид Каримовнинг таъкидлашича,  Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарорида 2020 йил 1 декабрдан бошлаб босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилиши белгиланган.  

Унга кўра, умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш 2020 йил 1 декабрдан она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ва математика, 2021 йил 1 февралдан кимё ва биология фанлари бўйича, 2022-2024 йилларда физика, география ва тарих фанлари бўйича жорий этилади.

Ўтган йил декабрь ойида она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ҳамда математика фанлари бўйича талабгорлар онлайн рўйхатга олинган.

Тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга сертификат берилади. Шунингдек, 2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб, тегишли умумтаълим фанларини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификатга эга бўлган абитуриентга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган балл берилади.  

 

    Бошқа янгиликлар