1

Фарғоналик она 3 ёшли боласини 4000 долларга сотмоқчи бўлди

ЖИНОЯТ 28.01.2021, 19:41
Фарғоналик она 3 ёшли боласини 4000 долларга сотмоқчи бўлди

Тошкент вилоятида фарғоналик фуқаро таниши билан биргаликда 3 ёшли ўғлини 4000 долларга сотмоқчи бўлди. Боланинг отаси "хотини болани уйидан алдаб олиб чиқиб кетганлигини" айтган.

24 январь куни Нурафшонда 3 ёшли болани сотмоқчи бўлган ушбу икки аёл қўлга олинган. 

Тергов маълумотларига кўра, Қўқон шаҳрида туғилган (Фарғона вилояти) Малика Қурбонова (1980 йилда туғилган, исми ўзгартирилган), таниши Зайнаб Холова (1978 йилда туғилган, исми ўзгартирилган) билан биргаликда Нурафшонга ўз ўғли A.A.ни сотиш учун олиб келган. Харидорга болани 4000 долларга "пуллаш" режа қилинган эди.

Aёллар Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан айбланиб, уларга нисбатан дастлабки тергов давом этмоқда.

Тиббий кўрикдан сўнг бола отаси ҳузурига қайтарилди. Отанинг сўзларига кўра, "хотин болани уйидан алдаб олиб чиқиб кетган, у бундан бехабар бўлган".

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1