2020 йилда Россия аҳолиси 510,5 минг кишига камайди, бу 2005 йилдан буён кузатилаётган энг катта кўрсаткич. Бу ҳақда "Мeduza" хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра Россияда 146,2 миллион киши яшаяпти (2020 йил 1 январ ҳолатига - 146,7 миллион).
РБC-нинг қўшимча қилишича, CОВИД-19 эпидемияси фонида Россияда ўлим даражаси 2020 йилнинг 10 ойи давомида энг юқори кўрсаткичга айланди: ўлим сони ҳар ўн минг аҳолига 113,2 кишини ташкил қилмоқда. 2019 йил билан таққослаганда, бу рақам 10 фоизга ўсган.
Шу билан бирга, Россияда туғилиш даражаси пасайиб бормоқда: 2020 йил январь-ноябрь ойларида туғилганлар сони 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 4,4 фоизга кам.