“Илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти – Кимё технологиялари марказини ташкил этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда "Huquqiy axborot" канали маълум қилди.
Қарорга кўра, қуйидагилар “Илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти – Кимё технологиялари марказини ташкил этиш” инвестиция лойиҳасини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Эксимбанк (Корея Республикаси)нинг 40 йилга, 10 йил имтиёзли давр билан, 0,15 фоизли 40 млн АҚШ доллари кредити;
“Ўзкимёсаноат” АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотлардан Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратиладиган малағларнинг 50 фоизини йўналтириш ҳисобидан 13,8 млн АҚШ доллари.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 6 декабрда мазкур инвестиция лойиҳасини молиялаштириш тўғрисида Корея Республикасининг Эксимбанки билан меморандум имзоланган.






