18 январь куни соат 00:15 ларда Наманган шаҳар "Порлоқ" маҳалласи ҳудудида "Нексия" русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, Наманган шаҳар Давлатобод тумани ҳудудидаги "Теннис ўйингоҳи" қаршисида жойлашган чорраҳадаги светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатни давом эттириб, қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Нексия-2" русумли автомашинаси билан тўқнашган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Натижада, "Нексия-2" ҳайдовчиси ўнг оёқ катта болдир суягининг ёпиқ синиши ва автомашина салонида бўлган ҳайдовчининг 13 ёшли қизи ўнг кўз қовоқ соҳаси шилинма жароҳати билан шифохонага ётқизилганлар.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






