АсосийДУНË

Москвада чақалоғини ахлат қувурига ташлаб юборган аёл қўлга олинди

Россиянинг Москва шаҳрида яшовчи аёл бир кунлик чақалоғини ахлат қувурига ташлаб юборган,...

Россиянинг Москва шаҳрида яшовчи аёл бир кунлик чақалоғини ахлат қувурига ташлаб юборган, деб хабар беради “ТАСС”.

Ҳодиса бугун 7 февраль куни Москва шаҳридаги “Борисовские пруди” кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бири ҳовлисида юз берган. Эрта тонгда ахлат қувурларини тозалаётган ходимлардан бири у ерда ётган чақалоқни кўриб қолади ва тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилади. Маълумотларга кўра, ҳозирда чақалоқнинг аҳволи қониқарли. У шифохонага олиб келинганида ўта совқотиб қолган эди. Шифокорлар чақалоққа зарурий ёрдам кўрсатмоқда.

Чақалоқнинг онаси топилган ва унинг шахси аниқланган. Ҳозирда унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

 

 

  

    Бошқа янгиликлар