1

Хитойликлар маймун йили кириб келишини нишонламоқда

ДУНЁ 08.02.2016, 09:59
Хитойликлар маймун йили кириб келишини нишонламоқда

Ой тақвими бўйича бугун 8 февраль куни маймун йили кириб келади. Хитойликлар бугунги кунни катта байрам сифатида нишонлайди. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда.

Улар бу кунни ("Чуньцзе") Баҳор байрами деб аташади.

Хитойликлар бу байрамда мушакбозликка алоҳида эътибор беради. Мушаклар улар учун нафақат байрам рамзи, балки “Ёвуз кучларни қувиш” воситаси ҳамдир.  

Шарқона қадриятларга кўра, маймун йили турмуш қуриш ва фарзандли бўлиш учун қулай фурсат ҳисобланади.

Анъанавий тақвимга кўра, йил унсури олов, маймуннинг ўзи эса қизил рангда бўлади

Аввалги қизил маймун йили 1956 йилда келган эди. Кейингиси эса 60 йилдан сўнг бўлади.

Байрамнинг илк кунларини хитойликлар оила даврасида, яқин қариндошлари билан биргаликда нишонлайди. “Шарқона Янги йил”нинг анъанавий таоми ҳар бир хитойлик оиласида тайёрланадиган чучвара ҳисобланади.

   

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1