1

Сайхунободда қайнотасининг уйига борган эркак турмуш ўртоғини қасддан пичоқлади

ЖИНОЯТ 29.01.2021, 12:46
Сайхунободда қайнотасининг уйига борган эркак турмуш ўртоғини қасддан пичоқлади

Ижтимоий тармоқларда Сайхунободда аёли билан ярашиш мақсадида қайнотасининг уйига борган эркак ўзаро келишмовчилик натижасида турмуш ўртоғини қасддан пичоқлаганлиги ҳақида хабар тарқалди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилганли ҳақида Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.    

"Тан жароҳатларини олган жабрланувчи аёл тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда" дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1