Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Акбаров Дилшод Шавкатович вазирлик ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Маълумот ўрнида:
32 ёшли Д. Акбаров Тошкент фармацевтика институтининг бакалавр ва магистратурасини тамомлагач, Дори воситалари ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази ДУК Фармакопея қўмитаси етакчи мутахассиси лавозимида ишлаган.
Тайинловдан олдин эса бир неча йил давомида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Инвестиция лойиҳалари мониторингини олиб бориш, фармацевтика эркин иқтисодий зоналари фаолиятини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.






