АсосийJamiyat

Жазо муддатини ўтаётган 25 маҳкум ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлди

'Жазо муддатини ўтаётган 25 маҳкум ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Жазони ижро этиш бош бошқармаси масъул ходимлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Вояга етмаган маҳкумларни сақлаш учун мўлжалланган тарбия колониясида жазо муддатини ўтаётган тарбияланувчилар учун «В» тоифаси бўйича ҳайдовчилик курслари ташкил этилди. Ҳозирга қадар вояга етмаган маҳкумлардан 25 нафари «В» тоифаси бўйича ҳайдовчилик курсларида ўқитилиб, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлди.

Ўзбекистонда бугунги кунда 43 та жазони ижро этиш муассасаси ва 11 та тергов ҳибсхонаси мавжуд бўлиб, уларнинг 18 таси ёпиқ турдаги колония ва 25 таси манзил-колония ҳисобланади.

Жазони ўташ муассасаларида жазо муддатини ўтаётган, касби бўлмаган 1 минг 118 нафар маҳкум меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўргатилиб, тегишли сертификатларга эга бўлди.

Бошқа янгиликлар