Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ва Қува туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан 2021 йилнинг 24 январь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қува тумани “Бўстон” маҳалласида яшовчи фуқаро М.Н.нинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжалик хоналари кўздан кечирилганда, хонадон ўтинхонасида бир дона қора целлофан пакетга жойланган, қуритиб-майдаланган яшил рангли, ўткир ҳидли "наша" гиёҳвандлик моддасига ўхшаш ўсимлик қолдиқлари аниқланган. Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабар берди.
Ўтказилган суд кимёвий экспертизанинг хулосасига кўра, фуқаро М.Н.нинг яшаш хонадонидан олинган модда таркибида фаол гиёҳванд модда - тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу “марихуана” эканлиги, қуритилган ҳолдаги марихуананинг соф оғирлиги 170 граммга тенг эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодекснинг 276-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.