АсосийDunyo

Билл Гейтс: кейинги пандемия ҳозирги ҳолатдан "ўн баробар" ёмонроқ бўлиши мумкин

'Билл Гейтс: кейинги пандемия ҳозирги ҳолатдан "ўн баробар" ёмонроқ бўлиши мумкин'ning rasmi

Миcрософт асосчиси Билл Гейтс дунё кейинги пандемияга тайёр эмас ва бу икки йил ичида ўзгариши мумкин деб ҳисоблайди. У бу фикрини чоршанба куни Германиянинг Сüддеутсче Зеитунг газетасига берган интервюсида билдирди.

"Биз кейинги пандемияга тайёр эмасмиз. Умид қиламанки, икки йилдан кейин бошқача бўлади. Вакциналар, тестлар, дори-дармонлар, эпидемиология, мониторинг - ҳали кўп иш қилиш керак. Бу пандемия даҳшатли, аммо кейингиси ўнлаб марта ёмонроқ бўлиши мумкин ",– деди Гейтс.

Унинг таъкидлашича, "бой дунёда" логистика тизими кутилганидан мураккаброқ бўлиб чиқди.

"Энг яхши ҳолатда, ҳаётни нормализация қилиш учун бутун бир йил керак бўлади", деди у.

Маълумот ўрнида Билл Гейтс ва унинг рафиқаси Мелинда хайрия фондини бошқаради. Ташкилот фаолиятининг асосий йўналишларига ривожланаётган мамлакатларда хавфли касалликларга қарши кураш, Қўшма Штатларда соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги дастурлар киради. Жамғарма орқали янги турдаги коронавирусга қарши ваксинани ишлаб чиқиш ва пандемияга энг заиф бўлган камбағалларни қўллаб-қувватлаш учун юз миллионлаб доллар маблағ ажратилган.

Бошқа янгиликлар