АсосийJinoyat

Наманганда очиқ қолдирилган автомобил тунаб кетилди

'Наманганда очиқ қолдирилган автомобил тунаб кетилди'ning rasmi

2021 йил 25 январь куни Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 25 январь куни соат 12:30 дан соат 13:30 гача бўлган вақт оралиғида ўзига тегишли бўлган ВАЗ-2106 русумли автомашинаси Наманган шаҳрида жойлашган жоме масжиди олдига орқа чап томон эшигини очиқ қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс, автомашина бардачогида бўлган нархи 700.000 сўмлик “Samsung-J6” русумли телефон аппаратини ва нархи 500.000 сўмлик 2 дона “Кenwood” номли овоз кучайтиргичларини ўғирлаб кетилган.

Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 25 январь куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бошқа янгиликлар