АсосийJamiyat

Тошкентда 28 ёшли фуқаро скутерида ЙТҲга учраб, воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди

'Тошкентда 28 ёшли фуқаро скутерида ЙТҲга  учраб, воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди'ning rasmi

2021 йил 26 январь куни тахминан соат 11.00 да Сергели туманидаги Тошкент халқа автомобиль йўлидаги кўприкда 28 ёшли Н.Л. “Lifan” русумли скутерни бошқариш давомида транспорт воситасининг бошқарувини йўқотиб, ағдарилган. 

Тошкент шаҳар ИИББ берган айни вақтдаги маълумотларга кўра, ЙТҲга икки ғилдиракли транспорт воситасининг ёғингарчиликдан кейинги йўлда мувозанати йўқолиши сабаб бўлган.  

ЙТҲ оқибатида скутер ҳайдовчиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

ИИББ кичик тўқнашувлар ҳам оғир оқибатларга олиб келиши сабаб  скутер бошқарганда шлем, тирсак, тизза анжомлари ва қўлқопларни тақиш сўралмоқда. 

    Бошқа янгиликлар