АсосийJinoyat

Самарқандда “опий” сотувчиси ушланди

'Самарқандда “опий” сотувчиси ушланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 26 январь куни соат 11.00 ларда Самарқанд шаҳри Буюк ипак йўли кўчасида хизмат олиб бораётган Самарқанд вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси Тезкор бўлими ходимлари томонидан гиёҳ сотувчиси қўлга олинди. Бу ҳақда Ички Ишлар вазирлигининг Ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, Самарқанд тумани “Охалик” маҳалласида яшовчи, 1990 й.т фуқаро Р.С. ўзини шубҳали тутганлиги сабабли тўхтатилиб, шахсий кўрикдан ўтказилганда, ёнида 2 дона рангсиз целлофан пакетларга бўлиб солинган жами соф оғирлиги 2.58 грамм  “опий” гиёҳванд воситасини ғайриқонуний равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Самарқанд вилоят ИИБ ЭКБнинг маълумотномасида фуқаро Р.Сдан далилий ашё сифатида олинган 2 дона рангсиз целлофан бўлакчаларига алоҳида-алоҳида қадоқланган, юмшоқ ҳолатдаги, тўқ жигар рангли, ўткир ҳидли модда таркибида фаол опий гуруҳига мансуб бўлган гиёҳванд алколоидлар – морфин, кодеин, тебаин мавжуд бўлиб, ушбу модда “опий” гиёҳвандлик моддаси турига кириши, унинг соф оғирлиги 2,58 граммга тенглиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Р.Сга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ҳозирда ушбу олинган “опий” гиёҳвандлик моддаси манбасини аниқлаш мақсадида тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар