АсосийJamiyat

"Шаҳрисабзда ГАИ ходими одам уриб юборган"и ростми? Тафсилотлар очиқланди

'"Шаҳрисабзда ГАИ ходими одам уриб юборган"и ростми? Тафсилотлар очиқланди'ning rasmi

Кеча, 28 январь куни ижтимоий тармоқларда "Шаҳрисабзда ГАИ ходими одам уриб юборди" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ суриштирув ишлари олиб борди ва қуйидагиларни маълум қилди.

Фуқаролар томонидан олинган видео тасвирга “Шаҳрисабзда ГАИ ходими одам уриб юборди” сарлавҳаси нотўғри берилиб, норасмий саҳифаларда асоссиз тарқатилган.

Шаҳрисабз туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари Э.Қўзиев ва М.Дониёровларнинг қонуний талабларини бажармаганлиги ва хизмат фаолиятига халақит берганлиги боис, фуқаролар 1976 йилда туғилган Н.М., 1995 йилда туғилган Б.Т. ҳамда 1993 йилда туғилган Б.Б.ларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судига юборилди.

Жорий йилнинг 28 январь куни Суд томонидан:

- фуқаро, 1976 йилда туғилган Н.М. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси, 194-моддаси 1-қисми ва 195-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этган дея топилиб, 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси;

- фуқаро, 1995 йилда туғилган Б.Т. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 194-моддаси 1-қисми ва 195-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этган дея топилиб, 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси;

- фуқаро, 1993 йилда туғилган Б.Б. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 194-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган дея топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида, яъни, 446.000 сўм жарима жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар