«Бавария» яримҳимоячилари Леон Горетцка ва Хави Мартинес коронавирусга чалинди. Бу ҳақда "Sport-express" нашри хабар бермоқда.
«Афсуски, Хави ва Леон топширган тестларнинг жавоби мусбат бўлди. Ҳозир улар карантинда» — дейди мюнхенликлар устози Ҳанс-Дитер Флик.
"Бавария" Бундеслигада 18 учрашувда 42 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринда турибди.
25 ёшли германиялик Горетцка ушбу мавсумда 20та ўйин ўтказди, 5та гол урди ва 3та голли пас берди.
32 ёшли испаниялик Мартинес 18та ўйинда 1та гол урди ва 2та голли пас берди.






