2021 йилнинг 10 январь куни Каттақўрғон шаҳар "Ўрикзор" МФЙ да яшовчи, 2004 йилда туғилган Эргашева Покиза Жамшид қизининг уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлиги тўғрисида хабар берган эдик.
Самарқанд вилояти Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Эргашева Покиза Навоий вилояти ҳудудидан топилиб, уйига қайтарилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.






