АсосийJamiyat

"Сурхондарёлик қоидабузар ЙПХ ходими"га чора кўрилди

'"Сурхондарёлик қоидабузар ЙПХ ходими"га чора кўрилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 25 январь куни ижтимоий тармоқда "Сурхондарёда қоидабузар ЙПХ ходими" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ расмий муносабат билдирди.

Видео лавҳада, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида, вилоят ИИБ ЙҲХБга тегишли бўлган "Mercedes-Benz" русумли, 75 203 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили тўхташ қоидаларига амал қилмасдан, бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит берган ҳолда йўлнинг қатнов қисмига тўхтаганлиги ҳолати акс этган.

Мазкур "Mercedes-Benz" русумли, 75 203 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили бириктирилган ҳайдовчи ходим Ш.Т.га нисбатан тўхташ қоидаларини бузганлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1286-модда (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши)си тартибида баённома расмийлаштирилди.

    Бошқа янгиликлар