АсосийJamiyat

Хориждаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари сони маълум қилинди. Улар 1,5 миллиондан ортиқ

'Хориждаги ўзбекистонлик  меҳнат мигрантлари сони маълум қилинди. Улар 1,5 миллиондан ортиқ'ning rasmi

Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги меҳнат мигрантлари сони бўйича маълумотларни эълон қилди.

2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг жами 1 млн 678 минг 400 нафар меҳнат мигрантлари хорижда фаолият олиб бормоқда. Бу ҳолат ўтган йил бошига нисбатан 782,4 минг кишига камайганини кўрсатади.

Мигрантларнинг 481,1 минг нафари (28,7 фоиз) аёллар, 993,7 минг нафари (59,2 фоиз) ёшлар.

Айни пайтда Россияда 1 млн 192 минг 800 нафар (71 фоиз),

Қозоғистонда 209 минг 300 (12 фоиз),

Жанубий Кореяда 62 минг 300 (4 фоиз),

Туркияда 43 минг 200 (3 фоиз),

БААда 5 минг 200 нафар ва бошқа давлатларда 165,6 нафар ўзбекистонлик ишламоқда.

Таъкидланишича, пандемия туфайли 511 минг 600 киши хориждаги иш фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган.

Меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларнинг 49 фоизи чет давлатларда қурилиш соҳасида, 10,4 фоизи савдо ва хизмат кўрсатиш, 11,1 фоизи саноат, 7,8 фоизи аграр соҳада ва 20,9 фоизи бошқа йўналишларда ишлаб келганлиги аниқланган.

Ватанга қайтган жами 511,6 минг меҳнат мигрантларидан 478,3 минг нафарида мониторинг ўтказилган. Уларнинг 337,9 минг нафарининг (70,7 фоиз) бандлиги таъминланган.

    Бошқа янгиликлар