АсосийJamiyat

Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов лавозимидан озод этилди

'Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов лавозимидан озод этилди'ning rasmi

Ўзбекистон Президентининг 30 январдаги фармони билан Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига шу вақтга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган Даврон Ҳидоятов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтмиз, Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашининг қарори билан шу кунгача Тошкент шаҳар Олмазор туман ҳокими лавозимида фаолият юритган Раҳмонов Бахтиёр Султонович эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берган эдик. 

Бошқа янгиликлар