АсосийDunyo

Хитой 2020 йилда 220 миллиарддан ортиқ ниқобни экспорт қилди

'Хитой 2020 йилда 220 миллиарддан ортиқ ниқобни экспорт қилди'ning rasmi

Хитой 2020 йилда 220 миллиарддан зиёд ҳимоя ниқобини 200 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларга экспорт қилди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Савдо вазирининг ўринбосари Тсиан Кемингга таяниб интерфах хабар берди.

Унга кўра 2,3 миллиард ҳимоя костюми ва синовлар учун 1 миллиард реактив тўпламлари ҳам экспорт қилинган.

Расмийнинг таъкидлашича, Хитой "эпидемияга қарши дори-дармонларни етказиб берувчи энг йирик давлат сифатида ўзининг устунлигини" фаол равишда ривожлантирмоқда.

2020 йилда Хитой иқтисодиёти 2,3 фоизга ўсди. Иқтисодий ўсиш сўнгги ўн тўрт йил ичида энг паст кўрсаткич бўлди. Бироқ, коронавирус пандемияси шароитида Хитой ўсишни кўраётган ягона йирик глобал иқтисодиётдир.

Масалан, AҚШ ЯИМ 2020 йилга келиб 3,5 фоизга камайди - бу 1946 йилдан бери энг муҳим пасайиш. Россия ялпи ички маҳсулоти ўтган йили 4 фоизга камайди.

Бошқа янгиликлар