Энергетика вазирлиги 29 январь куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди.
Унга кўра, кеча сутка давомида:
- 210 миллион 600 минг киловатт соат электр энергияси (212 миллион 700 минг киловатт соат ишлаб чиқарилди);
- 99 миллион 847 минг куб метр табиий газ;
- 1 минг 942 тонна суюлтирилган газ;
- 11 минг 824 тонна кўмир маҳсулотлари ҳудудларга етказиб берилди.
Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилган режимда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин.






