Жорий йил бошидан ҳозирги кунга қадар Самарқанд вилояти бўйича 421 шахс транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган. Уларнинг 29 нафарига маъмурий қамоқ, 392 нафарига эса жарима жазоси билан бирга тегишли муддатларга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазолари тайинланган. Бу ҳақда Самарқанд вилоят суди томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларга бағишланган давра суҳбатида маълумот берилди.
Тадбирдан сўнг жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг сайёр суд мажлиси ўтказилиб, транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарган фуқаро А.К.нинг ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилди. Суд қарори билан унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари (5 миллион 575 минг сўм) миқдорида жарима ва 1 йил 6 ой муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.