Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида эндиликда факультетлар сони 5 тадан 7 тага етди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги хабар берди.
Хусусан, бакалавриат босқичида Адаптив жисмоний тарбия ва спорт соғломлантириш ҳамда Кураш факультетлари ташкил этилди. Шу билан бирга, Спортни бошқариш ва касбий фанлар факультети Спортни бошқариш ва туризм факультети деб қайта номланди.
Ҳозиргача университетда Спорт ўйинлари, Яккакураш спорт турлари, Кўпкураш спорт турлари, Спортни бошқариш ва касбий фанлар ҳамда Футбол ва қишки спорт турлари факультетлари мавжуд эди.






