АсосийJamiyat

Навоий таваллуд куни арафасида масжидларда унинг ҳақига хатми Қуръон ўқиш таклиф этилди

'Навоий таваллуд куни арафасида масжидларда унинг ҳақига хатми Қуръон ўқиш таклиф этилди'ning rasmi

Бу йил буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг 580 йиллиги нишонланади.  Навоийнинг тавваллуд санаси - 9 февраль арафасида барча масжидларда Навоий ҳақига Қуръон хатм қилиниб, дуо ўқиш таклифи билдирилди.

"Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров маълум қилишича, Президент ҳузурида ўтган йиғилишда таниқли адабиётшунос Шуҳрат Ризаев томонидан ушбу таклиф айтилган.

"Ҳазратни бобомиз деймиз. Лекин, ул зотнинг фарзанди бўлмаган. Биз ўғиллик, фарзандлик қилиб, бу йил масжидларда маънавий падаримизнинг руҳи покига хатми қуръон ўқилишига рухсат берсак...",  деган Ризаев.

"Таклиф қабул қилинди. Ўзбекистон тарихида илк бор Ҳазрат Навоий туғилган сана исломий анъаналарга мувофиқ бошланади" деб ёзади Қодиров ўзининг телеграм каналида.

Маълумот учун, Президентнинг 2020 йил 19 октябрдаги қарорига кўра, Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита тузилди ва чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Жумладан, Президентнинг “Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш, Алишер Навоий орденини таъсис этиш, Ҳирот шаҳридаги (Афғонистон) Алишер Навоий мақбараси мажмуасида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, хорижий давлатларда сақланаётган Навоий қаламига мансуб қўлёзмаларнинг факсимиле нусхалари мамлакатимизга олиб келиш ва бошқа қатор вазифалар белгиланди. 

    Бошқа янгиликлар