АсосийJamiyat

ZF 2001 вакцинаси синовлари ҳақида кунлик  маълумот берилди

'ZF 2001 вакцинаси синовлари ҳақида кунлик  маълумот берилди'ning rasmi

2021 йилнинг 30 январ куни Ўзбекистонда Хитойнинг коронавирусга қарши ZF 2001 вакцина синовида иштирок этиш учун умумий ташриф буюрганлар - 12105 нафарни ташкил этди. Улардан 5291 нафар кўнгилли вакцинанинг 1-дозаси билан ва 790 нафар кўнгилли вакцинанинг 2-дозаси билан эмланди. 

Янги коронавирус рекомбинант вакцинасининг 18 ёшдан юқори бўлган инсонлардаги хавфсизлиги ва COVID-19 дан ҳимоя қилиш самарадорлигини аниқлаш учун ўтказилаётган тасодифий, икки-томонлама номаълум, плацебоназоратли III фаза клиник синовига Anhui Zhifei Loncom Biofarmaceutical компанияси ҳомийлик қилмоқда. Тадқиқот бутун дунё бўйича бир неча марказларда, икки-томонлама номаълум, Плацебо-контролли усулда олиб борилиб, 18 ёшдан ошган жами 29 000 кўгилли иштирокчиларни қамраб олади. 

Ушбу фаза III клиник синов тасодифий, икки-томонлама номаълум, плацебо назоратли халқаро олиб борилади. Тасодифий деганда бу кўнгиллининг вакцина ёки плацебо гуруҳига тасодифий равишда белгиланиши тушунилади. Икки томонлама номаълум - ҳам тадқиқотчи, ҳам кўнгилли қайси гуруҳга кирганлигини билмайди. Ушбу гуруҳларга бўлиниш жараёнида инсон омили ёки таъсири бўлмайди. Тадқиқотчи кўнгиллининг қайси гуруҳга бўлинганлигини фақатгина фавқулотда вазият ҳолатида синовга аралашмайдиган олдиндан тайинланган ходимлар орқали аниқлаши мумкин.

Бошқа янгиликлар