2021 йил 27 январь куни Хоразм вилояти ИИБ ЖҚБ хамда Қўшкўпир тумани бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида "героин" ва "опий" гиёҳвандлик моддаларни сотишга уринган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича 1987 йилда туғилган Қўшкўпир тумани, Оқдарбанд қишлоғи, "Иттифоқ" маҳалласида яшовчи фуқаро М.Б. ёнида гиёҳвандлик моддаси олиб юрганлиги тўғрисида олинган тезкор маълумотга асосан, М.Б. ушланиб, холислар иштирокида ёнлари кўздан кечирилганида, ёнидан 2 та қоғоз парчасига ўралган “героин” гиёҳвандлик моддаси ҳамда целлофан пакетга ўралган “опий” гиёҳвандлик моддаларини келгусида ўтказиш мақсадини кўзлаб, сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






