2021 йилнинг 18 январь куни, Поп туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспекторини берган маълумотига асосан, вилоят ИИБ ТЭҚКБ ТЧХТБ тезкор вакиллари билан ҳамкорликда, Поп туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган фуқаро яшаш хонадонида бир гуруҳ фуқароларни қимор ўйинини ўйнашларига шароит яратиб бериб, ҳар бир ўйиндан 5.000 сўмдан чўтал олиб, моддий манфаат кўрганлиги аниқланган. Бу ҳақда Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, далилий ашё сифатида ўйин картаси ва ўртага қўйилган 1.785.000 сўм пуллар мусодара қилинган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






