АсосийЖАМИЯТ

2020 йилда 136 нафар мансабдор шахс ноқонуний дарахт кесгани учун жаримага тортилган

АОКАда ўтказилган брифингда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахбор...

'2020 йилда 136 нафар мансабдор шахс ноқонуний дарахт кесгани учун жаримага тортилган'ning rasmi

АОКАда ўтказилган брифингда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Бунёд Абдуллаев маълум қилди.  

2020 йил давомида ўтказилган давлат экологик назорати натижаларига кўра дарахт ва буталарни ноқонуний кесилиши билан боғлиқ жами 3 960 та ҳуқуқбузарлик аниқланган.  

 Ноқонуний дарахткесарларнинг 136 нафари мансабдор шахслар.

Ҳуқуқбузарларга жами 4,578 млн.сўм жарима солинган, ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори эса – 15,305 млн.сўм.

Аниқланишича, жами 2 724 м3 бута, 7 812 дона дарахт шундан, 3 428 дона қимматли ва 4 384 дона камёб ва қимматбаҳо дарахтлар ноқонуний равишда кесилган.

18 та ҳолат бўйича қонунбузарлик содир этган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Ҳуқуқбузарлардан 127 та қурол-аслаҳалар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

 

    Бошқа янгиликлар