АсосийJamiyat

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланди

'Чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланди'ning rasmi

Давлат тест маркази Ахборот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 1 февраль куни Давлат тест маркази ва унинг ҳудудий бўлимларида  февраль ойида бўлиб ўтадиган чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш тест синовлари учун талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш бошланди.

 Ҳужжатларни қабул қилиш 5 февраль кунига қадар (5 февраль куни ҳам) давом этади.

 Қабул учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:

 

  •  паспорт (паспорт ёшига етмаганлар туғилганлик ҳақида гувоҳнома) ва унинг нусхаси;

 

  •  онлайн аризанинг чоп этилган нусхаси;

 

  •  тўлов амалга оширилганлик тўғрисида ҳужжат нусхаси (квитанция).

 

 Ҳужжатларни топширишдан олдин талабгорлар тест синови учун рўйхатдан ўтишлари лозим.

 Рўйхатга олиш биометрик паспорт ёки ID-картага эга бўлганлар учун my.dtm.uz сайти орқали, биометрик паспорт ёки ID-картага эга бўлмаганлар учун эса Давлат тест маркази ва унинг ҳудудий бўлимларида  амалга оширилмоқда.

 Бунда талабгорлар тест топшириш ҳудуди сифатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан бирини танлаб, ўзлари танлаган ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар