АсосийDunyo

Охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 12 мингга яқин бемор вафот этди - ЖССТ

'Охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 12 мингга яқин бемор вафот этди - ЖССТ'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 102 миллион 083 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 209 мингдан зиёд киши вафот этган (31.01.2021 йил Европа вақти билан соат 16:03 ҳолатига кўра).  Бу ҳақда ССВ маълум қилди.

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 501 930 янги ҳолати аниқланди, 11 986 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (01.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 102 миллион 964 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 227 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 25,676 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,746 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,118 миллиондан ортиқ).  

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 164 415, Ҳиндистонда 13 052, Бразилияда 59 826 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

 

    Бошқа янгиликлар