АОКАда ўтказилган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева соҳага оид саволларга жавоб берди:
Ажримларнинг олдини олишда вазирликнинг иштироки қай даражада?
" - Соҳа масъуллари ва жойлардаги жамоатчилик вакиллари билан олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, 2020 йилда мамлакатимиз бўйича 19 948 та низоли, 13 та эрта никоҳ қайд этилган, 144 та эрта туғруқ ҳолатлари кузатилган оилалар аниқланган ҳамда бунинг натижасида мазкур оилаларда турли ижтимоий муаммо ва нотинчликлар келиб чиққан.
Вазирлик ташаббуси билан ташкил этилган махсус Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан олиб борилган тизимли ишлар натижасида умумий ҳисобда 153 60 та оиладаги турли нотинчлик ҳолатларига барҳам берилди.
Ажримлар ўтган йилда ҳар йилгидан кўра кам қайд этилди. Жумладан, биргина ажралиш ёқасига келиб қолган 20 952 та оила яраштирилди, 12 минг 851 та оиланинг никоҳи қонунийлаштирилди. Энг муҳими, оилавий ажримлар сони 2019 йилдаги 31 389 тадан 28 232 тага ёки 3 157 тага камайишига эришилди", - Саодат Боймирзаева.






