1

Олий таълим тизимида бюджет маблағлари сарфида қонунбузилиш ҳолатларига изоҳ берилди

ЖАМИЯТ 01.02.2021, 15:34
Теглар: бюджет, Олий таълим
Олий таълим тизимида бюджет маблағлари сарфида қонунбузилиш ҳолатларига изоҳ берилди

Бугун, 1 февраль куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин ТошматовОлий таълим тизимида бюджет маблағлари сарфида қонунбузилиш ҳолатларига изоҳ берди.

«Мақсадсиз харажатлар бўйича олий таълим тизимида 5 миллиард сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқлангани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Биз вазирликда тегишли бошқармалар мутасаддилари билан мазкур масалани таҳлил қилдик.

Давлат молиявий назорат департаменти ва прокуратура органлари билан ҳамкорликда 306 та таълим муассасаси ўрганилди. Ҳисоботда 14 та олий таълим муассасаси, 4 та академик лицей, 3 та ҳудудий касб-ҳунар ва 285 та ўрта махсус таълим муассасасида аниқланган ҳолатлар кўрсатиб ўтилган.

Бюджет ташкилотидаги тегишли молиявий бўлимнинг ходимлари ҳар йили жадвал асосида Молия вазирлигининг ўқув курсларида ўқитиляпти. Лекин шунга қарамасдан, салбий ҳолатлар учраб турибди.

Олий таълим тизимидаги бош аудиторлар муассасадаги биринчи раҳбар бошчилик қиладиган таркибий бўлинмадан чиқарилди. Бу уларнинг фаолияти мустақил ва холисона бўлишини таъминлайди.

Шарҳлар

Андижон давлат чет тиллари институти қайта ташкил этилади

29.09.2021, 14:53

Андижонда бўлиб ўтаётган йиғилишда Шавкат Мирзиёев вилоятдаги таълим соҳасини кутаётган янгиликлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг йиғилишдан маълум қилишича, 2010 йилда тугатиб юборилган...
Коронавирусга қарши вакцина олган сиртқи ёки кечки таълим шакли талабалари учун ҳам 10 фоизлик чегирма берилади

29.09.2021, 14:32

Аввалроқ, Ўзбекистондаги Олий таълим муассасаларида супер контрактнинг минимал миқдорлари белгилангани ҳақида хабар берган эдик. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, коронавирус инфекциясига қарши эмланган...
Олий таълим муассасаларида супер контрактнинг минимал миқдорлари белгиланди

29.09.2021, 13:58

2021/2022-ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасидаги қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам...
Ўзбекистонда ҳар йили ҳокимликлар 100 нафар, молиявий барқарор ОТМ 50 нафар хотин-қиз талабани бепул ўқитиши мумкин

20.09.2021, 18:25

Ҳукумат қарори (577-сон, 17.09.2021 й.) билан Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1