АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг шаҳар ва қишлоқларида нечта маҳалла бор?

'Ўзбекистоннинг шаҳар ва қишлоқларида нечта маҳалла бор?'ning rasmi

Бугун, 1 февраль куни АОКАда ўтказилган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева шаҳар ва қишлоқларда маҳаллалар сони ва уларнинг қандай ҳудудда жойлашгани ҳақида маълумот берди.

2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, юртимизда 9 168 та фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, уларнинг:

8 877 таси — маҳалла фуқаролар йиғини;

161 таси — овул фуқаролар йиғини;

89 таси — қишлоқ фуқаролар йиғини;

41 таси — шаҳар фуқаролар йиғинидан иборат.

Мазкур фуқаролар йиғинларининг 10 таси — жамоатчилик асосидаги, 

11 таси — ҳарбий шаҳарчаларда жойлашган фуқаролар йиғинлари ҳисобланади.

Энг кўп — 1000 дан ошиқ маҳаллага эга ҳудуд сифатида Самарқанд вилояти етакчилик қилади. Бу вилоятда ҳозирги вақтда 1 100 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Ундан сўнг Тошкент вилояти 10 48 та, Фарғона вилояти 1041 та маҳалла билан кейинги ўринларни банд қилган. 

Фуқаролар йиғинларининг географик жойлашувига тўхталадиган бўлсак, республикамиздаги 1 830 та маҳалла фуқаролар йиғини — шаҳарларда, 1 205 таси — туман марказларида жойлашган.

Туман марказигача 30 км бўлган масофада жойлашган маҳаллалар сони — 4 839 тани, туман марказидан 30 км ва ундан олис масофада, тоғли ва чўл ҳудудларда жойлашган фуқаролар йиғинлари сони — 720 тани ташкил этади. 

Чегара ёки анклав ҳудудларда жойлашган фуқаролар йиғини сони эса 574 тани ташкил этади.

Бошқа янгиликлар