1

Самарқандда ўз хонадонида гиёҳванд моддасини истеъмол қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 01.02.2021, 17:03
Теглар: ИИВ, наркотик модда
Самарқандда ўз хонадонида гиёҳванд моддасини истеъмол қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан 2021 йил 25 январь куни соат 6:40 ларда Самарқанд шаҳри У.Юсупов кўчасида яшовчи фуқаро О.О.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари тинтув қилинди. Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, О.Онинг хонадонида гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилишга мўлжалланган бир дона 1,5 литр ҳажмдаги ва бир дона 1 литр ҳажмдаги махсус елим идишлар (баклашка), бир дона гугурт қутисига қадоқланган “марихуана” гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимлик уруғлари ва қоғоз бўлагига ўралган ўткир ҳидли, қуруқ ҳолдаги “марихуана” гиёҳвандлик воситаси холислар иштирокида далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштириб олинган. 

Самарқанд вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, фуқаро О.О.нинг  яшаш  уйи ва  ёрдамчи  хўжаликлардан олинган бир дона оқ қоғоз бўлагига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ҳолдаги ўсимлик моддаси таркибида гиёҳванд модда “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, бу модда “марихуана” гиёҳванд моддаси турига кириши, унинг умумий соф оғирлиги 2,45 граммга тенглиги, бир дона гугурт қутисига солинган оч яшил рангли ўсимлик уруғлари таркибида гиёҳванд модда топилмаганлиги, ўсимлик уруғларининг умумий соф оғирлиги 2,28 граммга тенглиги; икки дона елим идишлар (баклашка) қисмларини ички қисмида гиёҳванд модда “тетрагидроканнабинол” модда излари топилганлиги кўрсатилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодекснинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Ички ишлар вазирлигида бир қатор тайинлов амалга оширилди

03.09.2021, 16:22

Ички ишлар вазирлигида бир қатор тайинлов амалга оширилди.Подполковник Нигматов Руфтулло Олимжонович ИИВ Aкадемияси бошлиғининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.Тайинловга қадар Р.Нигматов Ўзбекистон...
Ҳамширани сочидан тортиб судраган фарғоналик эркак ИИО нинг собиқ ходими эканлиги маълум бўлди

28.08.2021, 07:55

Ижтимоий тармоқларда эркак киши роддомда хамширанинг сочидан тортиб судраб чиқаётганлиги акс этган видеохабар тарқалгани ҳақида хабар берган эдик. Шундан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан дастлабки...
Фарғонада қидирувдаги икки қочоқ қўлга олинди

20.08.2021, 12:23

19 август куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган X.J.ni қўлга олишди.Бундан ташқари, Учкўприк...
Фарғонада яшаш хонадонини қиморхонага айлантирган шахс қўлга олинди

01.08.2021, 16:10

28 июль куни Данғара туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тумор МФЙ ҳудудида яшовчи А.Ф яшаш хонадонида 3 нафар шахсларга қимор ўйнашлари учун...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1