Россия Бош прокуратураси фирибгарликда ва гиёҳванд моддалар савдосида айбланаётган 10 нафар Ўзбекистон фуқаросини жиноий жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқ-тартибот идораларига топширди. Бу ҳақда Россия Бош прокуратурасининг матбуот хизмати хабар берди.
Экстрадиция қилинганларларнинг бири бўлган A.Т жабрланувчиларнинг пулини алдаб олиб, уларга 27 минг доллар миқдорида зарар этказган .
Яна бир айбланувчи Т. С. 2018 йилда ишга жойлашишда кўмаклашиш баҳонаси билан Самарқанд вилоятининг Қўшрабод туманида 19 фуқаронинг маблағини олиб қўйганликда, уларга 500 дан 1000 долларгача зарар этказганликда айбланмоқда.
Бундан ташқари, Россия Федерацияси Бош прокуратураси Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг ҳукмини ижро этиш учун Б. M.ни экстрадиция қилди. У 2018 йил май-июн ойларида Фарғонада, ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан фуқароларнинг 1450 AҚШ доллари миқдоридаги пулини олиб қўйганликда айбдор деб топилди.
Ушбу фуқароларнинг барчаси турли вақтларда Россия ҳудудида ҳибсга олинган ва махсус кузатув асосида Ўзбекистонга олиб келинган.






