АсосийJinoyat

Бухорода фуқаро хонадонидан 1,5 кг.дан ортиқ гиёҳванд топилди

'Бухорода фуқаро хонадонидан 1,5 кг.дан ортиқ гиёҳванд топилди'ning rasmi

Ғиждувонда фуқаро хонадонидан 1,5 кг.дан ортиқ гиёҳванд модда топилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ хабар бермоқда.

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш борасида Ғиждувон туманида ҳамкорликдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбирда туманнинг Армечан маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро А.Б.нинг яшаш хонадонида целлофан пакет ва гугурт қутиларига алоҳида қадоқлаб солинган, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра соф вазни 1.625 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳванд моддаси, бундан ташқари, гугурт қутиларига жойланган каннабис ва кўкнор ўсимлиги уруғлари ҳамда қоғоз бўлагига думалоқ шаклда ўралган 1,01 граммга тенг “гашиш” гиёҳванд моддаси топилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар