Испаниянинг Латартера шаҳридаги қариялар уйида коронавирусга қарши эмлашдан сўнг барча қариялар инфекцияга чалинди. 7 киши эса вафот этгани хабар қилинмоқда.
Улар Pfizer вакцинаси билан эмланган эди. Маълумотларга кўра, биринчи препарат 13 январда юборилган. Орадан 6 кун ўтиб 10 кишида касаллик аломатлари аниқланди. Ҳозирда уларнинг сони 78 нафарга етди.
Шу билан бирга, қариялар уйи раҳбарияти барча санитария меъёрларига риоя қилинганлигини таъкидламоқда.
Пандемия бошланганидан бери бу ерда инфекция бўйича бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаганди.






